| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Исломий Давлатнинг заифлашуви сабаблари
Исломий Давлат Ислом мабдаига асосланади. Унинг қудрати мана шу мабдада, унинг боқийлиги ва тараққиёти ҳам фақат мана шу мабда билан бўлади. Бинобарин Ислом мабдаи Исломий Давлат мавжуд бўлишининг асосидир. Шунинг учун бу Давлат Исломнинг қудрати сабабли қудратли бўлди, алоқа воситалари от ва туя бўлишига қарамасдан, бир асрдан оз муддатда оламдаги мамлакатларнинг кўпини фатҳ қилди. Бу ерлардаги халқлар Исломни ёйиш қуроли тил ва қалам бўлишига қарамасдан қисқа муддатда Исломга киришди. Буларнинг барчасини рўёбга чиқариб, Давлатга мана шундай қудрат ато этган омил ИСЛОМ эди.
Ислом душманлари буни билишар эди. Модомики, Ислом мусулмонларнинг дилларида бўлиб, уни тушуниш ва татбиқ этиш кучли экан, Исломий Давлатни асло заифлаштира олмасликларини билишар эди. Шунинг учун улар мусулмонларнинг Исломни тушунишлари ва татбиқ этишларини заифлаштирадиган воситаларни топишга киришишди.
Исломни тушунишни заифлаштириш учун қўллаган воситалар кўп бўлиб, баъзилари Исломнинг нусусларига, баъзилари Ислом баён қилинадиган тилга ва айримлари ҳаётий воқеаларга алоқадор эди. Шундай қилиб, улар Расулуллоҳ с.а.в. айтмаган ҳадисларни тўқиб, уларга ғайриисломий маъноларни ва Исломга зид тушунчаларни киритиб, Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳадисларига қўшиб юборишга уринишди. Улар мусулмонлар бу ёлғон ҳадислардаги кўрсатмаларга амал қилишларини ва шу билан Исломдан узоқлашиб кетишларини кўзлашган эди. Дарҳақиқат, улар жуда кўп ёлғон ҳадисларни тўқишди ва уларни саҳиҳ ҳадисларга қўшиб, одамлар орасида тарқатишди. Бироқ мусулмонлар бу динсизларнинг қилмишларини сезиб қолишди ва уларнинг фитналарига барҳам беришди. Олимлар ва ҳадис ровийлари ҳадисларни жамлаш, ровийларнинг тарихлари ва сифатларини ёзиш, саҳиҳ, заиф ва ёлғон ҳадисларни баён қилиш учун бор кучларини сарфладилар. Натижада ҳадислар сақлаб қолинди ва ҳадис ривояти фақат саҳоба, ундан тобеин, ундан табаа тобеинларга тааллуқли қилиб қўйилди. Булардан кейингиларнинг ривояти қабул қилинмайдиган бўлди. Ровийларнинг ҳар бири аниқ бўлди. Ҳадис китобларининг табақалари баён қилинди. Натижада, мусулмон агар ҳадис устида изланса, унинг санади ва матнини билиш орқали унинг саҳиҳ, заиф ёки ёлғон эканини билиши мумкин бўлиб қолди. Бундан ташқари, Исломий Давлат у динсизларнинг йўлига ғов қўйди. Расулуллоҳ с.а.в.га қарши ёлғон ҳадислар тўқишгани учун уларнинг кўпчилиги ўлим жазосига ҳукм қилинди. Шунинг учун бу фитнанинг Исломга ва Исломий Давлатга айтарли таъсири бўлмади. Душманлар араб тилига эътиборларини қаратишди. Чунки бу тил Ислом баён қилинадиган тил эди. Улар бу тилни Исломдан ажратиб юборишга уринишди. Дастлаб бунинг уддасидан чиқишолмади. Чунки мусулмонлар фатҳ қилинган ерларга Китоб, Суннат ва араб тилини олиб борар, одамларга Қуръон ва Ҳадисни ўргатиш билан бирга араб тилидан ҳам
120-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|